Сардор Мамадалиев янги видеоклип суратга олдирди
Хушовоз хонанда Сардор Мамадалиев чет ел сафарларида бўлиб қайтди.
Аслида дам олиш мақсадида Сингапур, Куала-лумпур (Малайзия), Денпасар, ва Бали оролларига (Индонезия) саёҳат уюштирган хонанда сафар чоғида фурсатдан унумли фойдаланган ҳолда видеоклип суратга олдирди. Яккахон концерт дастурида танго йўналишида куйланган “Сени бугун кўрмасам бўлмас” деб номланган композиция барчага манзур бўлган эди. Бу мусиқий асарга видеоклип суратга олишда эса хонанда ҳар доим бирга ҳамкорликда ишлайдиган ижодкорлар “9999” студияси клипмейкерлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировларга мурожаат этди. Тасвирга олиш ишлари юқорида санаб ўтилган шаҳарларда бўлиб ўтди.
Шунингдек хонанда яна янги тароналар устида иш олиб бормоқда. Айни дамда иккита қўшиқ тайёр. Улардан бири “Дил яраси” деб номланган. Бу икки ижод маҳсули ҳақида батафсил сайтимизнинг кейинги янгиликларида хабардор бўлишингиз мумкин. Ҳозир эса янги видеоклипнинг суратга олиш жараёнидан фоторепортажни томоша қилинг.