Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

Сана: 04.05.2015 3589

Истеъдодли ижодкор, бир неча тароналари билан ўз мухлисларига эга бўлиб бораётган Музаффар Мирзараҳимов ижодда анча фаол десак янглишмаймиз. Айтиш мумкинки “Лолажон” таронаси хонандани янада кўпроқ мухлисларни эътиборига тушишига сабабчи бўлди. Тарона премьера этилганидан сўнг тингловчилар бу қўшиқга ишланган видеоклипни томоша қилишга ошиқдилар ва у кутилгандан ҳам аъло даражада тақдим этилди. Аммо, бугун Музаффар айнан “Лолажон” қўшиғига яна қайтадан клип суратга олдираётганидан ҳабар топдик ва у билан боғландик.

Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

Музаффар Мирзараҳимов:

Бу тарона учун профессионал ижодкор Рустам Муродов томонидан видеоклип тасвирга олинган эди. Тўғри ижод маҳсулимиз томошабинлар томонидан жуда зўр кутиб олинган, қолаверса ўзимга ҳам ёқган. Аммо, ҳабарингиз бор клип қиш мавсумида суратга олингани учун, қолаверса, мухлисларимга баҳорий туҳфа қилиш истагида айнан шу мавсумда ҳам янгилик сифатида тақдим этмоқчиман. Умид қиламан бу уларга манзур бўлади.

Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

Видеоклипни тасвирга олиш учун ижодий гурух тоғ ён бағирларини танлашган. Эндиги клипдаги воқеалар баҳор мавсумида бўлиб ўтади. Айни дам видеоклип жараёнларидан олинган фоторепортажимизни томоша қилинг. Бизни кузатиб боринг, тез кунда кутилган видеомаҳсулотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 Музаффар Мирзараҳимов “Лолажон”... энди воқеалар баҳор мавсумида бўлади

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol