Иқтидорли актриса Юлдуз Ражабова Кумуш ролини ижро этмоқда
Ёш бўлишига қарамай, ўзига топширилган ролларни маромига етказиб ижро қиладиган ва ўз иқтидори билан нафақат мухлислар, балки режиссёрларнинг эътиборига тушган Юлдуз Ражабова айни дамда Аюб Шаҳобиддинов режиссёрлигида суратга олинаётган “Артист” номли янги ситком (воқеали комедия) сериалида навбатдаги образини яратмоқда. “Бу янги ижодий маҳсулот бизда биринчи марта суратга олинмоқда. Шунинг учун бу картинада ишлаш шахсан мен учун жуда қизиқ кечмоқда. Унда бош қаҳрамаон Кумуш образини яратяпман” – деб маълумот бермоқда актриса Юлдуз Ражабова.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Август ойинин иккинчи ярмида Акбар Бектурдиев режиссёрлигида тасвирга олиниши режалаштирилган “Ойқиз эртаги ” номли фильмда бош қаҳрамон яъни Ойқиз ролини ижро этади. Ҳозирда мазкур картина устида қизғин тайёргарлик кетмоқда. Айтиб ўтишимиз мумкин бу эртак фильмда жанговор саҳналар жуда кўп ва тез кунда Юлдуз Ражабованинг маҳоратига яна бир бор баҳо бериш имкониятига эга бўласиз. Биздан йироқлашманг!