"Эртага кўришамиз"...

Сана: 30.07.2015 3188

"Эртага кўришамиз"...

Хушовоз хонанда Шерзод Эргашев эстрада оламига кириб келганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, янгидан-янги тароналар яратиб, халқимиз дилидан жой олиб келмоқда. Хонанда "Ниҳол" Давлат мукофотининг республика саралаш босқичида муносиб иштирок этиб, яхши натижаларга эришмоқда.

"Эртага кўришамиз"...

Бугун сайтимиз орқали тақдим этилаётган видеоклип хонанданинг навбатдаги янги "Эртага кўришамиз" номли композицияси учун суратга олинган бўлиб, у истеъдодли ижодкорлар жамоаси томонидан яратилган. Ёш бўлишига қарамай ҳар бир ишига профессионал ёндошувчи режиссёр Ҳабибулло Набиев ҳамда оператор Сарвар Собировлар томонидан яратилган видеоклип сюжет жанрида тасвирга олинган. Клипда таниқли актриса Барно Қодирова ҳамда Феруза Норматова, Аҳмад Темуровлар иштирок этишган.

"Эртага кўришамиз"...

Қўшиққа тўхталадиган бўлсак, Шерзод Эргашев ўзининг барча қўшиқлари учун мусиқани ўзи басталайди. Мазкур таронанинг мусиқаси ҳам хонанданинг ўзига тегишли, матни Тоҳир Муҳаммад томонидан ёзилган. Аранжировка ишларини Илҳом Мамадов амалга оширган.
Эътиборингизга тақдим этилаётган видеомаҳсулотни томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol