Замир “Сан-сан” премьера
Ёш хонандалардан бири, истеъдодли ижодкор Замир ўзининг рақсбоп ва шўх қўшиқлари билан ўз мухлислари аудиториясига эга бўлиб улгурган. Аксарият тароналари замонавий ва шу билан бирга кайфиятни кўтарувчи ритмда бўлгани учун ҳам асосан ёшларга манзур келади. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси узра илк бора янграган янги композиция ҳам шўх ва рақсга чорловчи оҳангда бўлиб, у кўпчиликка манзур келди. “Сан-сан” номли таронанинг сўзи ва мусиқаси Зафар Қодиров томонидан яратилган, аранжировкаси эса Темурга тегишли.
Мазкур қўшиқ учун Шерзод Умаров режиссёрлигида видеоклип суратга олинган ва уни бугуноқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Комедик жанрда суратга олинган қизиқарли сюжетни ўз ичига олган видеоклипда актрисалар Барно Қодирова ва Муяссар Бердиқуловалар иштирок этишган.
Хонанданинг ижодий янгиликларига тўхталадиган бўлсак, тез кунларда кетма-кет яна иккита қўшиқ устида ишламоқда ва улардан бирига албатта видео тасвирга олидириш истагида. Марҳамат, айни дамда “Сан-сан” таронасига ишланган видеоклипни томоша қилиб, ўз фикрларингизни билдиринг.