Сардор Рахимхондан муборак рамазон ойи арафасида муносиб туҳфа
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаси Сардор Раҳимхондан мухлислари учун навбатдаги совға! Хонанда айни дамда қизғин ижод билан банд. Бир қатор янги тароналар яратиш билан бирга, янги видеоклиплар ҳам ишламоқда. Аввл хабар берганимиздек, хонанда «Ҳабибим ҳолим ёмон» деб номланган, аллақачон ҳит даражасига кўтарилган таронасига видеоклип суратга олдирган эди.
Мазкур видеомаҳсулот бугун сайтимиз орқали мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда. Бобур Бобомурод сўзи, Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси билан яратилган қўшиққа Тошкент вилоятида жойлашган Сўқоқ тоғларида видеоклип суратга олинган. Маҳоратли клипмейкер Рустам Муродов режиссёрлигида тасвирга олган бу видеомаҳсулот, трек жанрида бўлиб, мухлислар учун рамазон ойларида кутилмаган совға бўлиши аниқ. Клипда яратилган имидж устида Соня ишлаган. Марҳамат эстрадамизнинг мега юлдузи Сардор Раҳимхондан янги “Ҳабибим ҳолим ёмон” таронасига ишланган клипни томоша қилинг ва баҳо беринг.