“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Сана: 09.07.2015 4512 қайноқ

Куни кеча пойтахтимиздаги нуфузли кинотеатрларда режиссёр Суръат Исломовнинг “Тилимдамас дилимда” деб номланган фильмининг намойиши бўлиб ўтди. Мазкур кинокартинанинг намойишига ташриф буюрганлар хақиқий кино ихлосмандлари эканини кўзларидан билиб олиш қийин эмас эди. Залда томошабинлар гавжум бўлиб, фильм намойишини интизорлик билан кутишарди. Улар орасида санъатимизнинг кўзга кўринган ва таниқли ижодкорлари ҳам фильм ижодкорларини қутлашга ташриф буюришганини гувоҳи бўлдик.

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Ҳар бир кинопремерада анъанага айланиб улгургандек, ижодкорлар саҳнага таклиф этилиб томошабинларга бирма-бир таништириб ўтилди. Ана ундан сўнг намойиш бошланди. Тақдимотни серқорра ижодкор Суръат Исломов олиб борди.   

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Романтик комедия жанрида тасвирга олинган бу фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда фарзандларнинг ота – онага бўлган ҳурмати, уларнинг қадри, отанинг сўзи ўғил учун қонун экани ёритиб берилган. 

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Отасининг қарорини ҳурмат қилиб, уни рози қилиш учун у айтган қизга уйланиш учун Тошкентга келган  Фарруҳ илк бор севиб қолади. Энг қизиғи у уйланиши керак бўлган қизни эмас, унинг дугонасини севиб қолади, бироқ отасини рози қилиш учун умуман ёқтирмаган қизга уйланишга рози бўлади. Тошкентдаги саёҳат қизиқарли кечади. Шунга қарамай, Фарруҳнинг чехраси очилмайди. Отасининг аҳволи ёмонлашганини эшитиб Андижонга қетаётиб,  фикри ўзгаради ва ортга қайтади. Шу жойда воқеалар кутилмаган тарзда тус олади.

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Маслаҳатимиз яхшиси фильмни катта экранларда томоша қилинг ва ечимини ўз кўзигиз билан кўринг! 

Эслатиб ўтамиз, Картина 2014 йил ёз фаслида суратга олинган бўлиб орадан бир йил ўтиб тайёр ҳолатга келди. Унда бош ролларни ўзининг бир нечта образлари билан мухлислар қалбидан жой олиб келаётган ёш ижодкор Муҳаммадали, мафтункор ва самимий актриса Феруза Норматова, шунингдек Суръат Исломов, Малика Тоирова, Нозим Тўлаҳўжаев, Нодира Махмудова, Дилшод Иноғомов, Баҳодир Аҳмедов, Маъмур Йўлдошев ва бошқалар бир биридан қизиқарли образларни яратишган. 

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

Картина режиссёри Суръат Исломов, продюсерлар Эркин Каримов, Мадина Исломова ва Суръат Исломов, постановкачи оператор Элмурод Йўлдошев, постановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов. Ёш ва истедодли ижодкор Суръат Исломовнинг “Тилимдамас дилимда” деб номланган кинокартинаси 9-июльдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда.   

“Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 “Тилимдамас дилимда” фильмининг премераси бўлиб ўтди!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol