Ғайрат Усмоновдан янги альбом.
Таниқли хонанда Ғайрат Усмонов ўтган йили бир қатор қўшиқлар ёзиб, альбом чиқараман деб ният қилган эди.
Бу истаги 2014 йилда амалга ошадиган кўринади. Ижодкор бу йил ҳам бир неча қўшиқлар яратиб, ўтган йили ёзганлари билан бирлаштириб, Март ойида янги альбом чиқариш ҳаракатига тушган. Мазкур альбом учун яна бир янги “Қаро, қаро” номли шўх таронаси тайёр. Тез кунларда тингловчиларга тақдим этилса ажаб эмас. Хонанда қўшиқларнинг матнига ҳам алоҳида эътибор беришини аниқладик. Ахир қўшиқнинг гўзаллигида сўзларнинг аҳамияти катта.
Шунингдек, Ғайрат Усмонов бу йил концерт дастури ўтказишни ҳам дилига тугиб қўйганини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, концертда қўшиқларининг 50 60% жонли равишда ижро этилар экан. Бунинг учун хонанда махсус машқ қилаётган экан. Машқлардан ташқари клиплар ҳақида ҳам ўй суряпти, билишимизча, ижодкор “Сенсиз” ва “Кечир” номли тароналарига клип суратга оларкан.
2014 йил санъаткор учун ана шундай эзгу ниятлар, ижодий янгиликлар билан бошланди. Дўстларининг тилакларини тинглади, яқинларининг меҳрини янада кўпроқ ҳис этди, автомобилини янгилади, севимли қўшиқларини кетма кет ижро этяпти... Бу каби шодон онлари чексиз бўлишига тилакдошмиз!