Фарҳод ва Шириндан муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа “Савол-жавоб”

Сана: 17.06.2015 4577 қайноқ

Яқиндагина ўзининг илк яккахон концерт дастурини тақдим этган Фарҳод ва Ширин дуэт гуруҳи, икки кунлик дастурдан сўнг, бир кун ҳам ҳордиқ олмай ижодга киришиб кетишганди. Янги видео тасвирга олиш ишлари бошлаб юборишгани ҳақида маълум этишган, аммо қайси қўшиқ учун яратилаётганини сир тутишаётганди.

Фарҳод ва Шириндан муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа “Савол-жавоб”

Мана бугун муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа сифатида яратилган янги видеоклипни сайтимиз орқали премьера этишмоқда. Концерт дастурида ижро этилган, Маҳтумқули ва  Дурди ғазали асосида яратилган, “Савол-жавоб” номли диалог сифатида куйланган мазкур композициянинг мусиқасини Иқбол Муҳаммад басталаган. Истеъдодли ижодкорлар Аҳлиёр Азимов ҳамда Нодир Умаровлар эса ўзга хос мусиқий сайқал беришган.

Фарҳод ва Шириндан муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа “Савол-жавоб”

“9999” студияси режиссёрлари Ҳуршид ҳамда Нодир Собировлар томонидан  фалсафий маънода, инсонларни ўйлашга, ҳар бир ишнинг чуқур моҳиятинини англашга ундовчи мазкур тарона учун мавзуга мос кўринишда видеоклип суратга олинди.

Фарҳод ва Шириндан муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа “Савол-жавоб”

 Янги клипни биринчилардан бўлиб сайтимизда томоша қилинг. Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol