"Содда эмасман"... Самимий ва содда кўринган Дилсўз бу қўшиқ орқали ўзининг содда қиз эмаслигини баралла маълум қилмоқда
Сана: 11.06.2015
3351
қайноқ
Шахсий ҳаётидаги ўзгаришлардан сўнг яна ижод уммонига шўнғиганб самимиятда тенги йўқ хонанда, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Дилсўз мухлисларини хушнуд этишда давом этмоқда. “Содда эмасман” деб номланган мазкур қўшиқ Баходир Низомов сўзидан фойдаланилган бўлиб, унга Dj Shurik томонидан мусиқа басталанган. Барчанинг кўз ўнгида самимий ва содда кўринган Дилсўз бу қўшиқ орқали ўзининг содда қиз эмаслигини баралла маълум қилмоқда. Шўх ва рақсбоп йўналишда куйланган бу тарона мухлислар қалбидан муносиб жой эгаллаб, хит даражасига кўтарилиши кутилмоқда.Демак тингланг ва баҳо беринг.