Тожикистонлик хонанда Жонибек Муродовнинг "Фариштам" таронаси энди Сардор Раҳимхон ижросида. Премьера
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонинг “Маликам энди қара” таронаси хит даражасига кўтарилган бир пайтда дабдурстдан бу қўшиқни форс тилида куйлангани мухлисларни ўйланиб қўйган эди. Наҳотки, Сардор Раҳимхон бу қўшиқни форс хонандалари ижодидан ўғирлаган?.. Аммо бу фикрларга ойдинлик киритиб билгандик-ки Тожикистонлик хонанда Жонибек Муродов Сардор билан қалин дўст ва унинг ижодини ҳурмат қилади.
Бугун эса сайтимизда премьера қилинаётган тарона аслида Жонибек Муродовнинг репертуаридан ўрин олган бўлиб уни Сардор Раҳимхон ўзбек тилида куйлаган. Форс тилида янграган "Фариштам" таронаси Жонибек Муродов ижросида Тожикистонда ўз мухлисларига эга. Умид қиламизки Сардор Раҳимхон ижросидаги Бобур Бобомурод сўзи, Аҳмад Ҳожиматов аранжировкаси билан куйланган мазкур қўшиқнинг ўзбек тилида куйлангани ҳам ўз тингловчиларини топади ва хит жаражасига кўтарилади. Марҳамат қўшиқни тинглаб баҳо беринг.