Улуғбек Исмаилов мухлисларига совға тайёрламоқда
Сана: 10.05.2015
3704
Истеъдодли ижодкор Улуғбек Исмаилов ижодидаги маълум бир танаффусдан сўнг мухлисларини кўп кутдирмай янги тароналарини тақдим этишда давом этмоқда. Санъатга иштиёқи баланд бўлган хонанда 2006 йилда ижодини бошлаган бўлса бугунги кунга қадар бир нечта қўшиқлар муаллифи. Ижодкор айни дам яна ижодга шўнғиган. Янги, матни ва мусиқаси Тимурга, аранжировкаси Жамшид Атабаевга тегишли бўлган “Кераксан” деб номланган таронани ёзиб тугаллаган хонанда тез кунда Фм 101.0 тўлқини орқали мазкур қўшиқни мухлисларига эътиборига ҳавола қилади.
Яна бир маълумот ижодкор бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Фурсатдан фойдаланиб умидли хонанда Улуғбек Исмаиловни бугунги таваллуд айёми билан чин қалбимиздан муборакбод этиб ижодий парвозлар тилаймиз.