Шоҳруҳ Мирзодан “Бир қадам” тарона премьераси

Сана: 08.05.2015 2685

Хушовоз ва умидли хонанда Шоҳруҳ Мирзонинг яна бир янги композицияси бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бора янгради.  Тарона “Бир қадам” деб ном олган бўлиб  шеъри Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб. Композитор ва аранжировка устаси Жаҳонгир.uz бўлиб, тарона романтик руҳда яратилган. 

Шоҳруҳ Мирзодан “Бир қадам” тарона премьераси

 Шоҳруҳ Мирзодан “Бир қадам” тарона премьераси

Радиотингловчиларга маъқул келиб, яхши кутиб олинган мазкур тарона учун ўз ишининг устаси бўлган профессионал гуруҳ томонидан видеоклип суратга олинди. Режиссёр Дилмурод Агзамов ва маҳоратли оператор Рустам Муродов билан ҳамкорлик қилган Шоҳруҳ Мирзо, бу клип мухлисларига манзур келишига ишонади. Сабаби, айтиб ўтганимиздек оператор ва режиссёр бугунги кунда энг кўзга кўринган ва профессионал ижодкорлардир.

Шоҳруҳ Мирзо ижодидаги энг янги видеомаҳсулотни томоша қилиб, завқланинг ва янги қўшиқ ва клипга баҳо беринг.  

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol