ХОНАНДА ВА БАСТАКОР ЖАСУР ЖАВҲАНАЗaРОВДАН ЯНГИ ВИДЕОКЛИП

Сана: 03.05.2014 4346

Айни  кунда хонандаликка қўл уриб, кетма-кет равишда янги қўшиқларини тақдим этаётган истеъдодли бастакор Жасур Жавҳаназаров яқиндагина премьера қилинган “Гулруҳ” таронасига клип суратга олинди. 

Таниқли ва маҳоратли клипмейкер Муҳаммадали Искандаров режиссёрлигида тасвирга олинган видеоклип сюжет йўналишида тайёрланган. Шунингдек, клипда Ўзбекистон халқ артисти Одина Ғозиевани ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Видеоклипда тақдим этилган мавзу ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.  

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, “Гулруҳ” таронасига хонанда ва бастакор Жасур Жавҳаназаровнинг ўзи мусиқа басталаган. Аранжровка ҳам унинг ўзига тегишли. Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, Жасур Жавҳаназаровнинг “Гулуруҳ” миллий эстрада йўналишидаги қўшиғи “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Сенинг танловинг” лойиҳасида иштирок этиб, тингловчилар диққат марказида бўлган.  

Хонанда илгари, кўплаб машҳур юлдузлар билан бастакор сифатида ҳамкорликда ишлаган. Чунончи, Абдували Ражабов, Зиёда, Умидахон, Ойбек ва Нигора, Анвар Собиров каби хонандалар билан доимий равишда янги қўшиқлар яратган. Эндиликда эса Жасур Жавҳаназаров хонандалик борасида ўзини синаб кўрмоқда. Қўшиқни тинглар экансиз, унинг вокал имконияти ва ширали овозига юқори баҳо берасиз.

Марҳамат, сайтимизда тақдим этилган видеоклипни томоша қилиб хонанданинг ижодига ўзингиз баҳо беринг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol