''Ўзбекнаво'' эстрада бирлашмасида "Сумалак шоу"
Юртимизда Наврўз айёми шукуҳи ҳамон давом этмоқда. Шаҳар ва туманларда, корхона ва ташкилотларда байрам тадбирлари уюштирилиб, халқимиз Наврўзни кенг нишонламоқда. Бугун ''Ўзбекнаво'' эстрада бирлашмаси томонидан ўтказилган катта байрам тадбири ҳам айнан Наврўз муносабати билан ташкил этилган бўлиб, унга эстрадамиздаги барча хонандалар ҳамда шоу бизнес сайтлари ҳодимлари ташриф буюрди.
Байрам дастурхонига таклиф этилган меҳмонлар бир-бирлари билан дийдорлашишди, дилдан суҳбат қуришди.
Музаффар Мирзабеков бошловчилик вазифасини бажариб, тадбирни Улугбек Раҳматуллаев ўз қушиқлари билан очиб берди. Манзура бошлаб берган рақс барчага аъло кайфият бағишлади ва йиғилганларни даврага чорлади. Бирин-кетин санъаткорлар шўҳ куй-қўшиқларини ижро этиб, ҳамкасблари эса даврада ҳиром айлашди.
''Шаҳзод'' гурухи, яъни Рашид Ҳоликов, ''Sado'' ансамбли ва Акбар Атамуҳаммедов, Сардор Раҳимхон, Манзура, Гулсанам Мамазоитова, Тохир Усмонов, Райхон, Каниза, Саида, Ягона, Амира Алибекова, Рухшона, Нилуфар, Дилноза Исмияминова, Муниса Ризаева, Дилфуза Раҳимова, Достон Убайдуллаев, Мустафо, Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойҳонова, Ойбек Нигора, Жаҳонгир Позилжонов, Юлдуз Турдиева ҳамда Малика Эгамбердиевалар энг гўзал тароналарини ҳадя этиб, ўзлари ҳам мароқли ҳордиқ олдилар.
Дошкозонда қайнаётган сумалакни меҳмонлар навбатма-навбат ковлаб, чиройли тилаклар тилашди. Шоу бизнес вакилларини бир жойга жамлаган байрам тадбири ниҳоятда кўтаринки ва баҳорий кайфиятда бўлиб ўтди. ''Ўзбекнаво'' эстрада бирлашмаси бутун санъат аҳлини чорлаб, дилларга ҳушнаво улашди. Ташкилотчиларга ташаккур.