“Наво” вокал чолғу ансамлидан тез кунда клип премьераси
Эстрадамизда вокал чолғу ансамбллари ижоди алоҳида ўрин тутади. Сабаби, профессионал хонандалар ва созандалар гуруҳини ўз ичига олган катта жамоадан иборат ансамбль томонидан яратилган куй-қўшиқлар профессонал даражада тайёрланади.Шоу бизнес оламида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган “Наво” вокал чолғу ансамлининг ижодини ҳам юқори баҳолашимиз мумкин, чунки улар жонли ижрода қўшиқ куйлаб, халқ меҳрини қозонишган.
Дадабек Очилдиев, Мадина Муҳамеджанова ҳамда Виктория Усмоновалардан иборат мазкур ансамбль мунтазам равишда ўз устида ишлаб, янги тароналар яратиб келишмоқда.
Бугун пойтахтимизнинг энг гўзал масканларидан бири, Миллий либослар галереясида мазкур ансамбль ижодидан ўрин олинган “Ёр-Ёр” таронаси учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилмоқда. Иш жараёнига гуруҳнинг доимий ҳамкори Жасур Шаметов режиссёрлик қилмоқда.
Ансамбль продюсери Равшан Хакимов ҳамда Comedy.uz резиденти Иноятилло Сатторовнинг ғояси билан суратга олинаётган сюжет томошабинларга енгил кулгу бағш этадиган ва кайфиятни кўтарадиган кадрларга бой бўлиши кутилмоқда. Актёрлардан Ўткир Муҳаммадхўжаев ҳамда Comedy.uz резидентлари Азамат Жалолов, Иноятилло Сатторовлар иштрок этишмоқда.
“Наво” ансамбли продюсери Равшан Хакимов тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган Миллий либослар галереяси маъмуриятига сайтимиз орқали алоҳида миннатдорчилик изҳор этмоқда.
Айни вақтда суратга олиш жараёнларидан махсус фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз, тез кунда эса премьерани ўтказиб юборманг.
Фотолар муаллифи Тимур Кабуловга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз