“Мани ёрим нафақат Қўқонда... Жиззахда ҳам...” Канизадан

Сана: 06.04.2015 2813

Шоу бизнес оламида ҳамиша томошабинларнинг назарида бўладиган, ноанъанавий чиқишлари, ижоди билан барчани эътиборини тортадиган Каниза шу кунларда ўз тингловчилари учун бир нечта янги ижод маҳсуллари яратиш билан банд. Барчага таниш бўлган “Мани ёрим Қўқонда” дея номланган таронаси тингловчилар қалбидан муносиб ўрин олганидан сўнг  Жиззахлик мухлисларини  илтимосларини инобатга олиб, уларни ҳам хурсанд қилиш мақсадида “Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” дея қўшиқни қайта куйлади.

Айни дамда Жиззах шахрига йўл олиб мазкур қўшиқ учун ёш, истеъдодли ижодкор Исраил Исмаилов ҳамкорлигида видеоклип тасвирга олдиришни бошлашди. Клип Жиззах шахрида ва албатта Қўқонда суратга олинади. Яқин соатларда сайтимиз орқали клип жараёнидан қайноққина фотосуратлардан баҳраманд бўласиз.

Шунингдек, хонанда тез кунда бошқа қўшиқларидан тубдан фарқланувчи янги таронанинг премьерасини Фм 101.0 тўлқини орқали тақдим этади.  Бизни кузатишда давом этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol