Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодида яна бир янгилик!

Сана: 24.01.2014 4454 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечир” номли янги қўшиғига клип суратга олинганини маълум қилган эдик. Видеоклип ғояси Жамшид Ҳожиниёзов томонидан яратилган ва Ёдгор Носиров режиссёрлигида суратга олинган.

Таниқли актёрлардан Бобур Йўлдошев бош қаҳрамон ролини маҳорат билан ижро этганининг гувоҳи бўлдик.

Биргина нотўғри қадам билан оила аталмиш муқаддас даргоҳ осмонида булутлар пайдо этиш, дилларга озор етказиш, ҳаёт йўлларини қоронғуликка тўлдириш мумкинлигини айнан шу ижод маҳсулини томоша қилиб англаб етиш мумкин. Гўзал муҳаббат тарихини сўзловчи мазкур видеоклип қандай якунланади? Томошабинларни қайғуга солиб қўймасмикан? Бу саволларга Улуғбек Раҳматуллаев ижросидаги “Мени кечир” номли қўшиғининг клипини томоша қилгач,  жавоб топишингиз мумкин. Видеоклипнинг премьераси бизнинг сайтда! Баъзи муҳлисларни суратга тушириш жараёнида қандай қизиқарли воқеалар содир бўлгани қизиқтиради. Шундайларидан бирини эътиборингизга ҳавола этамиз. Қарангки, Бобур Йўлдошев бегона ёр билан ресторанда учрашиб ўтирган сюжетида, актёр образга шундай киришиб кетдики, ҳудди бу ҳолат унинг реал ҳаётида содир бўлаётгандай юрагини қўрқув, хавотир эгаллади. Ролидан таъсирланиб кетган Бобур Йўлдошевни Ёдгор Носиров билан Улуғбек Раҳматуллаев тинчлантириб, унга бу бор-йўғи роль эканини тушунтира кетдилар.

Бир неча соатлик тушунтириш ишларидан сўнг актёр  яна ўз ролини ижро этишга киришиб кетди. Ана шунақа... Актёрларга ҳам осон тутманг. Баъзида образга шунчалар киришиб кетадиларки, гўё ҳаётларида ҳудди шу воқеа содир бўлаётгандай ҳаяжонга тушиб кетадилар. Балки шундай ҳис ҳаяжонга тўла кадрлар ишонарли образ яратишда  ёрдам берар. Томоша қилсангиз барига аниқлик киритасиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol