Женнифер Лопес кўйлаги билан барчани ҳайратга солди

Сана: 24.03.2015 6021

"American Idol" шоусида машҳур хонанда ва актриса Женнифер Лопес "жонли" кўйлак кийиб, барча томошабинларни лол қолдирди. Саҳнага оппоқ кўйлакда намоён бўлган Женнифернинг либоси бир неча дақиқалардан сўнг ўзгача тус олди. 

"Feel the light" қўшиғини куйлар экан, Женнифер Лопеснинг 6 метрлик кўйлаги бир неча сониялар ўтиб, проекторга айланди ва унда турли қизиқарли тасвирлар акс эта бошлади. Бу тасвирлар орасида осмон жисмларидан тортиб то мультфильм қаҳрамонларигача намоён бўлди. Бу чиқиш ҳақиқий мўжиза сифатида эътироф этилди. Мазкур чиқиш муҳрланган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol