"Энг гуллаган ёшлик чоғимда"... қайта жонланган тарона Ботир Яминовдан
Ўзбек киноматографиясида муносиб ўринга эга бўлган, барчамиз учун севимли фильмлар қаторидан жой олган режиссёр Мелис Абзаловнинг "Чинор тагидаги дуэль" кинокартинасини томоша қилсак ҳали ҳамон завқ оламиз. Айниқса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Козим Қаюмов куйлаган, фильм учун ёзилган "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" саудтреки бугунги кунга қадар ҳалқимиз томонидан севилиб тингланади.
Шлягер тароналар рўйҳатидаги мазкур тарона бугун ёш ижодкор Ботир Яминов томонидан қайта жонлантирилди. Аранжировка эса Суннат Аҳмедовга тегишли.
Сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилаётган, биз учун севимли қўшиққа айланган "Энг гуллаган ёшлик чоғимда" деб номланган композицияни тингланг ва баҳо беринг.
Яна бир янгилик тез кунда Ботир Яминов ўз мухлисларини янги ижод маҳсуллари билан ҳушнуд айлаш истагида. Хозирда Аҳмад Ҳожиматов билан ҳамкорликда яна иккита рақсбоп тарона устида ишлашмоқда.