Воҳиджон Исоқовдан армонли муҳаббат қиссаси
Турли ёшдаги мухлислар орасида танилишга улгурган Воҳиджон Исоқов бугун сайтимиз орқали ижодидаги янги видеоклипини тақдим этмоқда. "Боролмадим" дея номланган тарона муҳаббатнинг аламли ва армонли ҳислари ҳақида куйланган.
Воҳиджон Исоқовнинг маълум қилишича, бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқасининг муаллифи шахсан ўзи экан. Бу эса Воҳиджон Исоқовнинг серқирра ижодкор эканлигидан далолат беради. Аранжировкаси устида Ботир Алиев ишлаган.
"Боролмадим" клипи сюжет йўналишида бўлиб, видеоклипнинг ғояси клипмейкер Шуҳрат Мавлонов ва Воҳиджон Исоқов томонидан биргаликда яратилган. Сценарий жиҳатдан айтиш мумкинки, воқеа аслида бугунги кунда учраб турадиган ҳаётий лавҳадир.
Муҳаббатда йигит ва қиз муносабати, турли тўсиқлар ва тушунмовчиликлар ёрқин ва қизиқарли тасвирлар орқали акс эттирилган. Клипни суратга олишда бир қатор актёрлар жалб этилган бўлиб, ҳар бир мухлисга маъқул келишига умид қилинмоқда.
Видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳо беринг!