“Шош” ансамблидан “Афсона” премьера

Сана: 11.03.2015 4194

Вокал чолғу ансамбллари орасида эътиборга тушиб бораётган “Шош” ансамбли бугун янги ижод намунасини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали кенг омма ҳукмига ҳавола этишди. Яқиндагина гуруҳнинг аъзолари ўзгарганини инобатга олсак, янги солистларнинг ижроси ҳам тингловчиларнинг илиқ муносабатларига эришмоқда.

“Афсона” номли таронанинг мусиқаси ва аранжировкаси Азиз Авезовга, матни эса Суҳроб Раҳимов қаламига мансуб. Премьера этилган композиция учун клипмейкер Мансур Сулаймонов томонидан видеоклип суратга олинган.

“Шош” ансамблидан “Афсона” премьера

Янги қўшиқ эфирга узатилгандан сўнг FM 101.0 тўлқини тингловчилари студияга қўнғироқ қилиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирар эканлар, ансамблнинг янги ижрочилари учун омад тиладилар.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol