"Афруз" гуруҳи ва Далер мухлислар учун кутилмаган туҳфа тайёрлашмоқда
Бугунги кунда дуэтлар сони кўпайгани сари мухлислар учун ҳам янгилик бўлиб кирадиган ижод намуналари тақдим этилмоқда. Шу кунларда тайёр бўлган дуэт тарона ҳам ёшларнинг севимли хонандалари томонидан ижро этилган.
Анчадан буён янги қўшиқлар тақдим этмаётган "Афруз" гуруҳи йигитларидан бири Музаффар яқинда фарзандли бўлганди. Бугунги кунда яна ижодга шўнғиб кетган гуруҳ вакиллари янги дуэт устида иш бошлашди.
Ёш бўлишига қарамасдан, турли йўналишларддаги қўшиқлари ва клиплари билан тобора мухлислар сонини орттириб бораётган хонанда Далер "Афруз" гуруҳи билан биргаликда ижод қилишди. Анча йиллар аввал Тоҳир Содиқов томонидан куйланган ва хит дарадасига кўтарилган "Эски шаҳар" таронаси эндиликда дуэт тарзида янгича йўналишда жаранг сочади.
Янгича услубдаги қўшиқнинг аранжировкасини Жасур Бадалбоевнинг шогирди Жамшид Абдуназаров амалга оширган бўлиб, бу дуэтга клип ҳам суратга олиниши режалаштирилган.
Далернинг маъмури хабар қилишича, клипни Жасур Шаметов тасвирга олиши режалаштирилган. Тасвирга олиш ишлари бошланиши билан энг биринчи фотосуратлар сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилади.