Цирк аренасидаги “Юлдузлар ёғдуси”
Шоу-бизнес вакиллари билан боғлиқ лойиҳалар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Айниқса, хонандаларнинг мухлислари уларнинг ижодини ва ҳар бир лойиҳадаги иштрокини кузатиб боришади. Эстрадамизда ижод қилаётган актёрлар, хонанда ва суҳандонлар учун яна янги телелойиҳа иш бошлади. “Юлдузлар ёғдуси” номи остида ташкил этилган мазкур катта шоу-лойиҳа цирк аренасида бўлиб ўтади.
Қанашаётган санъаткорлар-у, актёрлар цирк санъатида ўзларини синаб кўришади. Лойиҳада биринчилардан бўлиб иштирок этаётганлар, Валижон Шамшиев, Дилшод Каттабеков, Али Ниёзимбетов, Замира Бешимова, Шаҳзода Матчонова, Манзура, Отабек Муталҳўжаев, “Афрўз” ҳамда “Сурҳон” гуруҳлари.
Барча қатнашчилар ўзлари танлаган цирк санъати йўналишида бир ой давомида шуғулланиб, апрель ойида катта шоу-дастурда ўз меҳнатлари натижасини намойиш этишади. Унга қадар эса тайёргарлик жараёнлари билан фоторепортажни эътиборингизга тақдим этамиз.
Кузатиб боринг ва цирк аренасида ўзларини синаб кўраётган севган актёр ёки хонандангиз билан боғлиқ маълумотлардан хабардор бўлиб боринг.