Ойбек Нигорадан ҳавотирда...

Сана: 06.03.2015 5510

Яқинда бир гуруҳ хонандалар Қорақалпоғистон республикасида гастроль сафарида бўлиб қайтишди. Улар орасида ёшларнинг энг севимли дуэт гуруҳи Ойбек ва Нигора ҳам иштрок этиб, қорақалпоғистонлик ёшлар билан ижодий мулоқотда бўлишди ва концерт дастурлари тақдим этишди. Айни кунларда Ойбек ва Нигора Қўқон шаҳрида аёллар байрамига бағишланган тадбирларда ўз қўшиқлари билан иштрок этмоқдалар.

Байрамга муносиб совға тариқасида ташкил этилган концерт дастурларида мухлисларини ҳушнуд этишмоқда.  

Ойбек Нигорадан ҳавотирда...

Қолаверса, мазкур дуэт гуруҳ яқин кунларда навбатдаги янги ижод маҳсулини кенг оммага ҳавола этиш истагида. Янги тарона сокин руҳда яратилган бўлиб, “Ҳавотирдаман” дея номланади. Маълум бўлишича, бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси гуруҳ аъзоси Ойбек Алимов. Истеъдодли ижодкор Жасур Жавҳаназаров эса мусиқий сайқал берган.

Ойбек Нигорадан ҳавотирда...

Яқин орада мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу ҳақда махсус фоторепортаж ҳам тақдим этамиз. Кузатиб боринг ва янги тарона премьерасини ўтказиб юборманг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol