Лола ва Райхондан кутилган дуэт премьераси
Одатда дуэтларни эркак ва аёллар ўртасида тайёрланишига одатланганмиз. Бугун сайтимиз орқали сизга тақдим этилаётган қўшиқ эса куплаб шов-шувларга сабаб бўлишга улгурди.
"Кўникмадим" номли дуэт яқинда ўтказилган Райҳоннинг яккаҳон концертида илк бора жаранг сочганди. Ушандаёқ бу тарона ва чикиш катта олқишлар билан кутиб олинган.
Маҳоратли ижодкорлар Сарвар ва Комил томонидан ёзилган дуэт бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали тақдим этилди.
Ноодатий равишда премьера қилинган қўшиқ Райҳоннинг мухлислари учун ҳам, Лоланинг мухлислари учун ҳам ҳақиқий туҳфа булди. Улар томонидан билдирилган ижобий фикрлар бунинг далили бўла олади.
Муҳаббатнинг оташин туйғулари-ю унинг изтироблари ҳақида ўзгача йўналишда куйланган дуэтни сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. Дуэтлар орасида янгилик сифатида эътироф этилган қўшиқ сизга ҳам маъқул келиши аниқ.