Жасур Ғоипов таваллуд кунида мухлисларга совға улашди

Сана: 25.02.2015 4880 қайноқ

Янгидан-янги қўшиқлар кетма-кетлигини тақдим этишдан чарчамайдиган Жасур Ғоипов учун бугун ўзгача кун. Бугун ёшларнинг севимли хонандасига айланишга улгурган ижодкорнинг таваллуд кунидир. 

Аввало, сайтимиз жамоаси номидан Жасур Ғоиповни туғилган кун билан муборакбод этган ҳолда, хонандага ижодий ютуқлар тилаб қоламиз. Хонанда яқиндагина ижодидаги янги таронани тақдим этиб, ҳали оммалашиб улгурмасдан бугун яна бир туҳфа билан ўз таваллуд кунида мухлисларини хушнуд этмоқда. 

Жасур Ғоипов таваллуд кунида мухлисларга совға улашди

"Соғинаман" дея аталган қўшиқ "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Бу таронани ёзишда Жасур Ғоипов истеъдодли ижодкор Бобур Умаров билан ҳамкорлик қилган. Сокин йўналишдаги ижод намунаси ФМ 101.00 тингловчиларига бугунги туманли об-ҳаво шароитида янада романтик кайфият баҳш этган бўлса, ажаб эмас. 

Жасур Ғоипов таваллуд кунида мухлисларга совға улашди

Жасур Ғоипов ижросидаги "Соғинаман" таронасини сайтимиз орқали тинглаб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol