ШУҲРАТ ҚАЮМОВДАН СУРҲОНЧА ТАРОНА

Сана: 20.02.2015 2904

Халқона оҳанглар ижрочиси, жонли ижро устаси дея таърифланадиган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов ҳозир айни қизғин ижод палласида. Агар эътибор бериб қарайдиган бўлсак, бу хонанданинг ижодида турли қўшиқларни учратишимиз мумкин, фақатгина сурҳонча йўналишдаги таронадан ташқари. Энди эса хонанда бу йўналишда ҳам ўзини синаб кўрди. 

Хонанда сўнгги концерт дастурларида тўлиқ жонли ижрода куйлаган “Ой изидан” номли сурҳон йўналишида тарона куйлаган эди. Эндиликда бу қўшиқни хонанда студияда ёзиб халққа тақдим этди. Қўшиқ сўзи етук шоирларимиздан бири ҳисобланган Сирожиддин Саййидга тегишли бўлиб, мусиқасини Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи яратган.

ШУҲРАТ ҚАЮМОВДАН СУРҲОНЧА ТАРОНА

Шуҳрат Қаюмовнинг даволанаётгани ҳақида ҳам хабар берган эдик. Севимли санъаткоримиз алақачон соғлигини тиклаб айни дам Донёр Агзамов билан биргаликда 15дан ортиқ янги қўшиқларни студияда ёзиш билан банд. Бундан ташқари яқинда Фарғона вилояти ва бошқа вилоятларда ҳам буюк бобоколонларимиз Алишер Навоий ва Бобур таваллудига бағишлаб турли гастрол сафарларда ҳам бўлиб қайтди. Яқин кунларда эса хонанданинг мухлислари 2014 йил декабрь ойида бўлиб ўтган “Табибим” номли жонли ижродаги концерт дастурининг видеоальбомини ҳарид қилишдан ташқари концертда ижро этилган тароналарнинг жонли тарзда куйланган қўшиқлардан таркиб топган МР3 альбомини ҳам  ҳарид қилиш имкониятига эга бўлади.

ШУҲРАТ ҚАЮМОВДАН СУРҲОНЧА ТАРОНА

Бундан ташқари хонандага ўз веб-сайтини яратиб бериш истагини билдираётган мутасаддилар хонанда билан бу борада музокаралар олиб бормоқда. Бироқ ҳали хонанда бу борада бирон қарорга кела олганича йўқ. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочган хонанданинг сурҳонча таронаси кўпчиликка маъқул келди. Марҳамат сиз ҳам тинглаб унга баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol