Отабек Муталҳўжаев дуэт куйлаш учун нимага эстрадамизнинг ёрқин юлдузларини танламади
Янги 2015 йил шоу бизнесдаги кўпгина хонандаларнинг ижодий парвози учун қулай паллага ўхшайди. Янги қўшиқлар яратишда тиним билмай меҳнат қилаётганлар қаторига “Ниҳол” мукофоти совриндори, ҳушовоз хонанда Отабек Муталҳўжаевни қўшишимиз мумкин.
Ижодкор шу кунларда ёш хонанда Хушнуд билан биргаликда, сўзи ва мусиқаси Сиёвуш Рамазоновга тегишли бўлган “Ҳаёл” дея номланган дуэт тарона куйлади.
Аммо мазкур қўшиқни кенг оммага ҳавола этишдан аввал ижодий гуруҳи билан маслаҳатлашган ҳолда унга видеоклип ҳам суратга олдиришни мақсад қилди. Отабек бошқа санъаткорлар сингари дуэт куйлаш учун нимага эстрадамизнинг ёрқин юлдузларини танламади, деган саволга у ёш ижодкорни қўллаб қувватлаш мақсадида бу таклифни қабул қилганини айтди. Айтиб ўтиш жоиз хонанданинг ижодида бу янгича йўналиш бўлади.
Айни дамда мазкур дуэт учун Шуҳрат Мавлонов томонидан клип тасвирга олиниб сюжет қисмида ёш актёр Шароф Шаропов роль ижро этмоқда. Клипнинг тасвирга олиш жараёнлари икки кун давом этади ва тез кунда монтаж ишлари якунланиб мазкур видеомаҳсулот биринчилрдан бўлиб сайтимиз орқали сизга тақдим этилади. Ҳозирча эса эътиборингизга фоторепортажни тақдим этамиз.