"Тошкент-Самарқанд" Лола ва Шоҳруҳхон ижросида

Сана: 23.12.2014 5560 қайноқ

Бугун эстрадамизда дуэт тароналар тобора урфга айланиб бормоқда. Яна бир дуэт бугун "Узбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилди. 

Навбатдаги қўшиқ аслида мухлислар учун танилишга улгурган. Фақатгина бу сафар ўзгача тарзда жаранг сочди. Латофатли Лола томонидан бир неча йиллар аввал яратилган ва хит даражасига кўтарилган "Тошкент-Самарқанд" таронаси дуэт тарзида Лола ва Шоҳруҳхон томонидан қайта куйланди. 

"Тошкент-Самарқанд" Лола ва Шоҳруҳхон ижросида

Аввал ҳам Лола ҳамда Шоҳруҳхон дуэт куйлашган ва катта шов-шувларга сабаб бўлиб, машҳурликка эриша олганди. Бу сафарги янгича ижро ҳам муваффақият қозонишига умид қилса бўлади. 

"Тошкент-Самарқанд" Лола ва Шоҳруҳхон ижросида

Дуэт тарзидаги тарона ФМ 101.00 тингловчиларига тақдим этилгач, уларнинг фикрлари қабул қилинди. Айтиш керакки, кўплаб мухлислар бу ижродан мамнун бўлишганини ва бу дуэт уларга янги йил олди кайфият баҳш этувчи туҳфа бўлганлигини таъкидлашди. 

Кўплаб мухлисларнинг олқишларига эришган таронани сайтимиз орқали тинглаб, сиз ҳам ёрқин таассуротлар оламига саёҳат қилинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol