Райхон муҳаббат синовлари ҳақида ҳикоя қилади
Эстрадамизда минглаб мухлисларга эга бўлган ва ёрқин ва оригинал йўналишдаги клиплари билан диллардан жой олган Райхон ижодий янгиликлар яратишга киришиб кетди.
Яқинда "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали тақдим этилган "Излама" номли қўшиқ учун куни кеча видеоклип суратга олинди. Жасур Шаметов томонидан тасвирга олиш ишлари тунги соат 04:00 гача давом этди.
Ижодкорлар эса чарчоқ нималигини билмай ҳаво ҳарорати паст бўлса-да, суратга олиш ишларини давом эттиришди.
Аслида "Излама" қўшиғи кўплаб мухлислар ва шоу-бизнес вакилларининг фикрича, Райхон ижодидаги янгиланишдир. Мазкур тарона учун клипдаги креатив кўринишларнинг ғоя муаллифи Жасур Шаметовнинг ўзи.
Романтик руҳда тайёрланиши мўлжалланган видеоклип сценарийси инсон умрининг энг тотли ва бебаҳо тортиғи - муҳаббатнинг оташин синовлари ҳақидадир.
Клипда бош ролларни Райхоннинг ўзи ва таниқли ижодкор Фарҳод Алимов ижро этишган. Мазкур клип тайёр ҳолга келгач, биринчилардан сайтимиз орқали премьера сифатида тақдим этилади. Бизни кузатишда давом этинг!