Абдували Ражабовдан фалсафий маънога эга қўшиқ премьераси

Сана: 04.12.2014 4824

“Ўзбегим таронаси” радиосининг навбатдаги премьера дастурида илк бор янграган тарона истеъдодли хонанда Абдували Ражабовнинг “Дунё” деб номланган қўшиғи бўлиб, у ижодкорнинг айтишича чуқур фалсафий маънога эга. 

Бу тарона яратилишининг қисқача тарихи билан қизиқдик. Маълум бўлишича уни ижро этиш хонанданинг бир неча йиллик орзусига айланган экан.  

Абдували Ражабов:

- Бундан бир неча йил аввал ижодий сафар билан Самарқанд шаҳрига борганимда, катта тадбир бўлиб у ерда бошқа санъаткорлар ҳам иштрок этишганди. Ўшанда Самарқандлик хонанда Маъруф Бозоров ижросидаги қўшиқ аввалида янграган шеърий жумлалар эътиборимни тортган эди. Анча вақтгача ўша шеърдан фойдаланиб қўшиқ яратаман, деган ҳаёлда юрдим, бироқ, шеър муаллифини тополмадим. Яқинда эса ҳудди шу қўшиқни дўстимнинг қўл телефонида тасодифан эшитиб қолиб, сўзларини ёзиб олдим. Сўнг шоир Тоҳир Муҳаммадга мурожаат этиб, шеърнинг давомини ёзиб беришни илтимос қилдим. Мусиқасини эса Жасур Жавҳаназаров басталади.

 

Премьера этилган “Дунё” номли қўшиқ кўпчилик радиотингловчилар томонидан илиқ қарши олинди. Мазкур таронани сайтимиз орқали тинглашни сизга ҳам тавсия этамиз. Абдували Ражабовни эса янги қўшиқ тақдимоти билан муборакбод этамиз ва янги ижод намуналари кутиб қоламиз.    

   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol