Янги йил томошалари давом этмоқда

Сана: 09.01.2014 3783

Пойтахтимизда катта-ю  кичикка шодлик улашувчи томошалар қизғин давом этмоқда. Куни кеча “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “12 ой” спектакли жажжи томошабинларга севинч баҳш этганининг гувоҳи бўлдик.  

Қаҳрамонлар ҳаётида учраган турли мўъжизалар, хазил мутойиба, ранг-баранг либослар кўрки болаларга ёрқин таассуротлар туҳфа этди. Албатта томошани гўзал рақсу, ёқимли қўшиқларсиз тасаввур этиб бўлармиди. 

 Яхшилик сари етаклайдиган  эртаклар болаларга келажакда  саховатли, олийжаноб, оқ қорани танийдиган бўлишда, ўзига бўлган ишончи ортишида  ёрдам беради, дейди мутахассислар.   

Шунингдек, кичкинтойларга аталган турли хил томошалар намоиши давом этмоқда.  Шу кунларда қандай эртаклардан баҳраманд бўлиш мумкинлигини қуйидаги рўйхатдан билиб олишингиз мумкин.

Ўзбекистон Ёшлар таетрида  12 январга қадар “Оловуддиннинг сеҳрли чироғи” спектакли бўлиб ўтади. Бошланиши 11.00, 13.00. Томоша рус тилида. Чипта нарҳи 9000 дан 12000 сўмгача. 

 Маълумот  учун телефонлар: 244-10-87, 244-10-89.

 

Тошкент қўғирчоқ театрида “Сеҳрли поқилдоқ”  10 январгача намоиш этилади. Бошланиши 11.00, 13.00. Томоша рус ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.  Чипта нарҳи 5000 сўм. Маълумот учун телефон:256-73-95.

 

Хамза номидаги театрда 12 январга қадар “Олтин калит” номли спектакль бўлиб ўтади. Томоша ўзбек тилида. Чипталар нарҳи 5000 ва 6000 сўм.

 Маълумот учун телефонлар:  244-17-51, 244-33-75.

 

 

Сув спорти саройида 10 январга қадар “Сувдаги эртак” театрини томоша қилишингиз мумкин. Бошланиши 11.00, 13.00, 15.00 да. Чипта нарҳи 5000 сўм. Маълумот учун телефон: 234-32-85.

 

“Зрафшон” кино концерт залида 12 январга қадар “Микки ва Cанта” томошасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.  Бошланиши: 10:30, 12:30, 14:30 ва 16:30 да. Томоша рус тилида  намоиш этилади. Чипталар нарҳи 8000 дан 15000 сўмгача. Маълумот учун телефонлар: 232-16-52, 233-06-02.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol