Воҳид Абдулҳаким тақдимоти.
“Суратдаги жанон” таронаси орқали машҳурликка эришган Воҳид Абдулҳаким шунингдек, ўзининг “Ёмғир”, “Оввора” каби қўшиқлари билан халқимиз юрагидан жой олиб келмоқда.
Яқинда эса Воҳид Абдулҳаким ўз хонадонида янги “Ёр Ёр” ва “Тошкент дилдори” қўшиқларининг тақдимоти муносабати билан кичик концерт уюштирди.
“Тошкент дилдори” севги муҳаббат каби соф ва гўзал туйғуларни тараннум этса, “Ёр Ёр” қўшиғи келин куёвларни тўй даврасига кириб келишида куйланадиган “тўй марши” жанридаги қўшиқ хисобланади.
Тақдимот маросимида Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров, таниқли кинорежиссер Иброҳим Расулов каби устоз санъаткорлар иштирок этдилар.
Йиғилганлар хонанданинг нафақат эстрада йўналишидаги, балки миллий йўналишдаги қўшиқлар ижросини ҳам юқори баҳоладилар. Устоз санъаткорлар Воҳид Абдулҳакимга санъат йўлида улкан зафарлар тиладилар. Яқин кунларда кичик тақдимот маросимининг видеотасвири мухлислар эътиборига ҳавола этилади.