Нилуфар Усмонова тақдирлаш маросимида
Ҳар мавсум ўз саҳовати билан завқ бағишлашдан ташқари яна турли ёрқин тантаналарга бойдир. Куни кеча “Бунёдкор” стадиони ресторанида 2013 йилги Ўзбекистон чемпионларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” футбол клубини 2013 йил мавсумида қўлга киритган мукофотлар – чемпионлик олтин медаллари, Ўзбекистон кубоги, ёшлар лигаси ғолибларининг совринлари билан тақдирлаш маросимида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов, бош котиб Сардор Раҳматуллаев, ЎзПФЛ Бош директори Фарҳод Магаметов иштирок этишди. Фаҳрий ёрлиқларни топшириб, ғолибларни тақдирлашдай катта шараф эстрадамизнинг қувноқ юлдузи Нилуфар Усмоновага насиб этди. Спорт машғулотлари билан шуғулланишни канда қилмайдиган хонандамиз зиммасига юклатилган вазифани фаҳр туйғуси ва кўтаринки кайфият билан адо этди.
Эстрадамизнинг шаддод юлдузи Нилуфар Усмонованинг фан клуби 2 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан фан клуб аъзолари хонандамизни иш жойини шарлар, гуллар билан безатиш, дастурхон ёзиш каби кутилмаган совғалар билан хушнуд этишди. Эзгу ниятлар битилган 2 метрлик мактуб юлдузимизнинг дилини ёрқин туйғулар билан тўлдирди. Бундай кутилмаган туҳфалар ижодкорга янада кўпроқ илҳом бағишласа ажаб эмас. Дарвоқе, Нилуфар Усмонованинг “Бир кунинг бахш эт” номли қўшиғининг ремикс талқини Чоршанба куни “Ўзбегим таронаси” радиосининг “Премьера” лойиҳасида илк бор жаранг сочади. Илиқ туйғуларни бахш этувчи таронани ўтказиб юборманг!