Муниса Ризаевадан тез кунда янги ижод маҳсули

Сана: 12.11.2014 3803 қайноқ

Эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева яқиндагина ўзининг қалбига энг яқин бўлган “Ота она” деб номланган қўшиғини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилганди.

Дунёдаги барча ота оналарни тараннум этувчи гўёки фарзандлар юрагидан айтилган қалб наволаридек янграган мазкур тарона ҳар бир тингловчининг юрагидан жой олишга улгуриб бўлди.

Айни дамда ҳонанда мазкур таронаси учун клипмейкер Мансур Васати билан биргаликда ижод қилиб видеоклип суратга тушириш арафасида. Сайтимизни кузатиб боринг, батафсил маълумотларни тез кунда етказамиз.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol