"Уммон" гуруҳидан навбатдаги таронани қарши олинг!
Сана: 03.11.2014
4276
қайноқ
Ёшларнинг севимли ижодкорлари ҳисобланган "Уммон" гуруҳи бугун яна бир ижод намунасини сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этмоқда.
Ошиқ қизнинг муҳаббати ҳақидаги тарона "Керакмас" дея номланади. Бу қўшиқнинг матн ва мусиқа муаллифи гуруҳ аъзоси Зоҳид Рисқиевдир.
Айтиш керак, Зоҳид гуруҳнинг деярли барча тароналарининг муаллифи ҳисобланади. Гуруҳ йигитлари ҳам унинг ғоясини доимо қўллаб-қувватлайдилар. Бу эса уларнинг ҳамжиҳат эканликларидан дарак беради.
Қўшиқни сокин оҳангда деб бўлмайди, сабаби уни тинглаган инсон тарона ритмига сеҳрлангандай бўлади. Қизнинг муҳаббат қиссаси қандай якун топганини билишни истасангиз, таронани ҳозироқ тинглаб, ўз баҳоингизни беринг.