Отабек Муталхўжаев Янги йилда яхши ниятлар билан...

Сана: 07.01.2014 4987

Кўпгина ижодкорлар Янги йилда яхши ниятлар билан янгиликлар яратишга киришиб кетди. Улардан бири Отабек Муталxўжаев. 

Унинг 2013 йилда бўлиб ўтган янги альбом тақдимотининг видеодиски тап тайёр ва тез кунларда муҳлислар эътиборига ҳавола этилади. Шунингдек, хонанда  “Нозанин ёр”  ҳамда “Эй ёр” қўшиқларига клип суратга олишга тайёргарликни бошлаб юборди. Биринчи сокин таронасининг клипини  профессионал ижодкор  Жасур Шаметов билан биргаликда тасвирга туширади. Ушбу клипда  Отабек Муталxўжаев Хиванинг қадимий обидалари оғушида дил изҳорини амалга оширади.

“Эй ёр” деб номланган шўх таронага клипни эса Нозим Толипов суратга туширади. Трек услубида олинадиган  мазкур видеоклип учун  хонанда обдон тайёрланяпти. Қандай дейсизми? У машхур хареографлардан рақс сабоқларини оляпти. Пластикаси қай даражага етганини, рақс борасидаги маҳоратини клип тайёр бўлгач аниқлашимиз  мумкин.

Хабарингиз бор, 2014 йил “Соғлом бола йили”. Отабек шу йил ёш истеъдод эгаларидан бири билан дуэт куйлашни дилига тугиб қўйди. Ижодкорга кети узилмас омадларни тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol