Райхон янгиликлар арафасида...

Сана: 18.04.2014 15068

Шоу-бизнес оламида ўзига яраша кўплаб мухлисларга эга Райхон айни вақтда ижод борасида кетма-кет янгиликлар тайёрламоқда. 

Куни кеча Райхон ўзининг янги "Асалим мани" дея номланган янги таронасига видеоклип суратга олдиргани ҳақида хабар топдик. Суратга тушириш жараёнидан бир неча фотосуратларни қўлга киритишга ҳам муваффақ бўлдик. 

Айтиш керак, янги тарона мусиқасини шахсан Райхоннинг ўзи басталаган. Аранжировка Зафар Қодиров томонидан тайёрланди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, мазкур тарона Райхон ижоди учун кутилмаган мавзуда яратилган. 

Видеолкип эса "United Soft" студияси томонидан суратга олинди. Клип ҳам қўшиқ каби қизиқарли сюжетга эга. Тасвирлар эса ёрқин ва позитив руҳда бўлиши маълум қилинди. 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган бу суратлар клип ғоясини ва мазмунини тўлиқ очиб бера олмайди. 

Бироқ шуни аниқ айтишимиз мумкинки, видеоклип ҳақидаги тўлиқ маълумотлар биринчилардан бўлиб сайтимизда ёритилади. Ана шунда Райхон ошкор қилишни истамаётган асосий янгилик нимада эканлигини ҳам билиб олишингиз мумкин! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol