Муниса Ризаева мухлислар учун туҳфалар тайёрламоқда

Сана: 08.07.2014 9381

Эстрадамизда ўзига хос овози, қўшиқлари ва клиплари орқали мухлислар дилидан жой олган Муниса Ризаева ижодида янгиликлар бисёр...

Мухлислари узоқ кутган концерт дастури октябрь ойига белгиланган. Мазкур концерт учун эса тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган ва юқори савияда олиб борилмоқда. Муниса Ризаева маълум қилганидек, концерт жонли ижрода ўтказилади. Бунинг учун эса катта машаққат талаб этилади. Бунинг масъулиятини ҳис қилган Муниса Ризаева мухлисларини хушнуд этиш мақсадида бир неча янги тароналар тайёрламоқда.

Муниса Ризаева мухлислар учун туҳфалар тайёрламоқда

Концертнинг ўзи эса мутлақо ўзгача сценарий ва кўринишда бўлиши маълум қилинди. Маълумотларга кўра, концерт театрлаштирилган шоу тарзда ўтказилади. Ҳар бир чиқиш учун махсус саҳналар тайёрланмоқда. Бу орқали эса Муниса Ризаеванинг актёрлик қобилиятига ҳам баҳо беришингиз мумкин. 

Муниса Ризаева мухлислар учун туҳфалар тайёрламоқда

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Муниса Ризаева яна бир дуэт тайёрламоқда. Бироқ хозирча дуэтдош кимлиги сир сақланмоқда. Тез кунларда бунга ойдинлик киритишга ваъда берган Муниса Ризаевадан янги туҳфалар бир олам. Муниса Ризаева яқинлари учун ҳам махсус совға тайёрлаган. 

Муниса Ризаева мухлислар учун туҳфалар тайёрламоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol