Лола ва "Cherry" ўртасидаги боғлиқлик қандай?
Ижтимоий тармоқлар, хусусан, INSTAGRAM иловасининг фаол фойдаланувчилари учун "Cherry" номи яхши таниш. Барча бу аслида нима эканлиги билан қизиқмоқда...
Кўпчилик ўйлаганидек, бу ном фақатгина Лола билан боғлиқ эмас экан. Ишончли вакилларнинг етказган маълумотларига қараганда, бу барчамиз учун кутилмаган СЮРПРИЗ бўлиши аниқ.
Бу борада хатто "Cherry" учун махсус фотосессияда иштирок этган юлдузларимиз ҳам билшмайди.
Ёз мавсумига ва "Cherry" номига хос ёрқин ранглардаги ва жўшқин кайфият баҳш этувчи фотосуратлар кишилар диққатини тортиб, барчанинг қизиқишини янада оширмоқда.
Бу борада эса кўплаб тахминлар бор. Кўпчилик қандолатчилик дўкони ёки тамаддихона дея фикр билдирган бўлса, на кимдир бу махсус бренд номи бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Баъзилар ҳатто янги телевидение номи деб ҳам тахмин қилди. Хуллас, тахминлар турлича ва сон-саноқсиз... Аниқ жавоб эса ҳамон сир...
"Cherry" номи ҳатто чет мамлакатларга ҳам маълум бўлиб, ўзига хос CHERRYBOOM Ўзбекистондан ҳам ташқарида оммалашмоқда!
Лола ҳозирча ҳеч кимга бу ҳақда маълум қилишни истамаяпди. Бироқ яқин кунлар ичида биринчилардан бўлиб сайтимиз орқали "Cherry" билан боғлиқ энг аниқ маълумотларни маълум қилишга ваъда берди.
Демак, кутишга оз вақт қолди. Бизни кузатишда давом этинг.