​“Bolalik kunlarimda” аудио эртаклар лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Сана: 21.02.2019 1908 қайноқ

​“Bolalik kunlarimda” аудио эртаклар лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Bolalik kunlarimda” лойиҳасининг тақдимот маросими ўтказилди. Ушбу лойиҳа Агентликнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши асосида Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади – ўзбек халқ эртакларининг аудио талқинини яратиш орқали халқ оғзаки ижоди намуналарини келажак авлодга етказишдан иборат.
Халқ эртакларининг аудио талқинини яратишда бир гуруҳ мутахассислар, жумладан, муҳаррирлар, таржимонлар, мусаҳҳиҳ ва руҳшунослар, овоз режиссёрлари, актёрлар ҳамкорликда иш олиб боришган.
Тақдимот маросимида лойиҳанинг илк маҳсули – “Зумрад ва Қиммат” эртаги санъат вакиллари ижросида жонли овозлаштириб берилди. Бош қаҳрамонлардан бирига яъни Зумрадга Дилноза Кубаева ҳамда Қимматга Муниса овоз берди. Эртакни овозлаштиришда, шунингдек, Ноила Тошкенбоева, Зуҳра Солиева ва Рустам Расулов иштирок этди.
Эртакларни замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда қулай, қизиқарли ва таъсирли йўллар билан болаларга етказиш самарали усул ҳисобланади. Аудио эртаклар фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши, нутқ маданиятини ошириши, оилавий бирдамликни мустаҳкамлаши, болаларда мулоҳаза, мантиқ, тасаввур, фикрлашни ривожлантиришга хизмат қилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol