Отабек Муталхўжаевнинг "Хоразмлик гўзали"
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" шиори остида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари Хоразм вилоятида бўлиб ўтди."Ниҳол" мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев бир гуруҳ ижодкорлар билан бирга ушбу тадбирда фаол иштирок этди.Хоразмнинг меҳнатсевар,очиқкўнгил ва меҳнаткаш халқи билан жонли мулоқотлар,самимий учрашувлардан илҳомланган хонанда хоразмча услубда қўшиқ яратиш пайига тушди. Хоразмнинг қўхна тарихий обидалари,гўзал табиати ва меҳмондўст халқи уни ижодга ундади. Натижада Отабек Муталхўжаев "Хоразмлик гўзал қиз" номли таронаси ёзишга киришди. Ўйлаймизки, тез кунларда мазкур қўшиқ оммага тақдим этилади ва хонанданинг Хоразмлик мухлисларига манзур келади.