“Оқар дарё” Сарвар ижодидаги яна бир янги тарона
Сана: 30.11.2016
4682
Ёш ва умидли хонанда Сарвар яқиндагина янги қўшиғини сайтимиз орқали тақдим этганига қарамай, унинг бугун навбатдаги ижод намунаси радио тўлқинлар узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинган қўшиқ Иброҳим Жиянов сўзи билан яратилган. Композициянинг мусиқаси ва аранжировкаси устида хонанданинг доимий ҳамкори Рустам Тўлашев иш олиб борган. Марҳамат тингланг ва ўзз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.