“Сенсиз” –Муниса Ризаевага навбатдаги қўшиғи қанчалик яқин

Сана: 20.11.2016 6296

“Сенсиз” –Муниса Ризаевага навбатдаги қўшиғи қанчалик яқин

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева айни дамда янги қўшиқ устида иш олиб бораётгани ва бу қўшиқнинг сокин экани мухлисларга маълум холос. Таронанинг  бир неча дақиқалик қисмини хонанда  инстаграм ижтимоий тармоғига жойлаштирган эди. Унга билдирилган ижобий фикрлар билан бирга, қўшиқни унинг ҳаётига боғлаганлар ҳам бўлди. Ҳўш, бу тарона  унинг шахсий ҳаётига қанчалик боғлиқ? Биз бугун мазкур ижод маҳсули ҳақида тўлиқроқ маълумот беришга аҳд қилдик.

“Сенсиз” –Муниса Ризаевага навбатдаги қўшиғи қанчалик яқин

“Сенсиз” – бу қўшиқ ҳақиқатдан ҳам сокин тарона бўлиб, ҳозирги мавсумга жуда ҳам мос ва ҳар бир мухлиснинг юрагига яқин қўшиқ дея оламиз. Куз-қиш фаслида инсоннинг кайфияти истаса-истамаса ҳам мавсумга хос бўлади. Бундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, Муниса Ризаева ижросидаги мусиқий асар ҳам айнан мана шу кайфиятга монанд яратилган ва тарона ҳар бир юракка кириб бора олади. Шўх қўшиқлар кетма-кетлигидан сўнг тақдим этилиши кутилаётган бу сокин қўшиқ ҳам аввалгилари каби халқимиз орасида оммалашса ажаб эмас. “Сенсиз” унинг ҳаётига қанчалик деган саволга биз “Ҳеч қанча” деган жавобни олдик.

“Сенсиз” –Муниса Ризаевага навбатдаги қўшиғи қанчалик яқин

“Тўғри, ўз ҳолатидан келиб чиқиб ижод қиладиган ижодкорлар ҳам бор. Ижодкор ўз номи билан ижодкор. У ҳар қандай мавзуда қўшиқ куйлаши мумкин. Ҳар бир ижро қилган қўшиғи ҳар доим ҳам унинг шахсий ҳаётига боғлиқ бўлавермайди. Тез кунда премьера қилишни режалаштирган ушбу таронамиз, ўйлайманки, барчага манзур келади” – дейди хонанда сайтимизга берган маълумотига қўшимча қилиб.

Демак, тез кунда севимли хонандангиз Муниса Ризаевадан навбатдаги тарона премьераси. Кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol