Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертида кутилаётган совғалар сирини очамиз
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев маълумки, ноябрь ойида 5 кунлик “Қирмизи олма” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади. Хонанда мазкур дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. У кун-у тун тинимсиз ижод қилиб, янги қўшиқлар яратмоқда. Хонанда инстаграмдаги расмий саҳифасида ҳам янгиликларни кузатувчилари билан бўлишиб келмоқда. Улуғбек Раҳматуллаевнинг хабар беришича, концертда 10 га яқин янги тароналар ижро этилади. Шунингдек, у навбатдаги альбоми устида ҳам ишламоқда. Қолаверса, концерт дастурига турли лойиҳалар тайёрламоқда. Улардан бири, қизиқчи Шукурилло Исроилов билан ҳамкорликда бўлиши кутилмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Улуғбек Раҳматуллаев куни кеча яна бир янги таронасини ёзиб тугаллади. Кўриб турганингиздек, хонанданинг бу йилги концерт дастури ҳам саноқсиз совғаларга бой бўлиши тайин. Шундай экан, Улуғбек Раҳматуллаевни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг интиқлик билан кутилаётган концерт дастурига омад тилаб қоламиз. Хонанда мухлисларини қай даражада лол қолдира олади, буни албатта концерт дастури давомида билиб оламиз.