Канизанинг концерт дастури ҳақида батафсил
28-апрель куни “Истиқлол” санъат саройида хонанда Канизанинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтди. Мазкур дастурнинг ёрқин лаҳзалари тасвирланган фотосуратларни ҳам тақдим этди. Энди эса батафсил тўхталамиз. Дастур доиралар садоси остида бошланди.
“Ўртар” қўшиғи билан саҳна тўрида Каниза кўринди. Тарона якунида бошловчи Камола Эрматова дастурни очиб берди. Дастур “Топ-топ” композицияси билан давомланди. “Ҳийлаларим”, “Жоним сен” тарона кетма-кет ижро этилганидан сўнг, Достон Убайдуллаев билан “Ваъда бергин” дуэти куйланди. Дуэт тарона “Оқ-қора” композициясига уланди.
Бу орада биринчи қисмга якун ясалди ва саҳнага қизиқчи Халимахоним ва Маъмур Ҳолметовлар ташриф буюришди. Улар ҳам Канизанинг имиджига мос кийиниб, бошларида бири мевалар, бири эса катта торт билан чиқишди. Уларнинг қизиқарли суҳбати мухлисларга яхши кайфият улашди.
Опера ижрочилари эса Канизанинг қўшиқларини ўз йўналишларидакуйлашди. Шундан сўнг “Ҳис эт”, “ Гўзал”, Лилла” қўшиқларига навбат берилди. Қолаверса хонанда жонли ижрода ҳам қўшиқ куйлади. “Фарзанд ноласи” таронаси ўта таъсирли чиққан. Бироқ саҳнада Каниза бу қўшиқни техник носозликлар туфайли қайта ижро этишга мажбур бўлди. Концертнинг учинчи қисми бошқаларидан кўра мухлисларга кўпроқ манзур келгандек. Сабаби айнан шу қисмда мухлислар анча жонланди. Канизага қўшилиб рақсга тушганларни ҳам гувоҳи бўлдик.
Айниқса “Ҳаммаси”, “Ҳаммасиягам”, “Ҳожаму” қўшиқларини ижро этиб рақсга тушганда томошабинлар ҳам мириқиб тинглашди, рақсга тушишди. Концертнинг энг кулминацион нуқтаси “Ёр-ёр” қўшиғи билан боғлиқлиги маълум эди. Каниза бу қўшиқни ижро қилди-ю мухлислар орасидан ўтиб, саҳнани тарк этди. Бу орада бошловчи саҳнада кўринди ва концерт тугаганлиги, Каниза ўз уйига кузатилганини маълум қилди.
Мухлислар орасида бир зумда гап –сўзлар бошланди. Каниза ҳаттоки, мухлисларининг гулларини ҳам қабул қилмай, хайрлашмай кетиб қолди. Кимдир улар тўйхонага кетди деса, яна кимдир қайтиб гулларни олади дейди. “Куёвни кўрсатаман” деб алдади деганлар ҳам бўлди. Биз ҳам бу ҳолатдан ҳайратландик.
Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида концерт ташкилотчиларига мурожаат қилдик. Уларнинг сўзларига сценарий буткул ўзгариб кетган.
“-Умуман олганда, сценарий бўйича Каниза “Ёр-ёр” қўшиғини ижро этганда экранда куёв санъат саройининг олдида, ўз машинасида келинни кутиб тургани кўрсатилиши режалаштирилган эди. Ёр-ёр садолари остида Каниза чиқиб кетаётганида мухлислар ҳам унга қўшилиб чиқишлари, ташқарида гул олиш маросими ўтказилиши ва карнай-сурнай остида хонандани куёв билан бирга кузатиб қўйишлари керак эди. Бироқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бу ман этилди. Шу сабабли, концерт сўнгги сценарийдан чиқиб кетган ҳолда жуда тез вақт оралиғида бўлиб ўтди. Мухлислар ҳам бироз тушунмай қолишди. Лекин, биз келин ва куёвни чақириб, гулларни олишини тайинладик. Кўпчилик кетиб қолган бўлса-да қолган мухлислар гулларини хонанда қабул қилиб олди ва биргалик фотосуратга тушди. Қолаверса, Канизанинг “Love story”си катта экранга қўйилганда ҳам куёвнинг юзини кўрсатмаслик айтилди. Шу сабабли, мухлислар куёвни кўра олишмади.”- дея барча ноқулайликларга қисман бўлса-да ойдинлик киритди концерт ташкилотчиси “SMG” жамоаси.
Концерт бошланишидан олдин, кулчалар ва ширинликлар тарқатилди. Дастур давомида Халимахоним иштирокидаги чиқишлар ҳам мухлислар учун кутилмаган бўлди.
Нима бўлган тақдирда ҳам биз Канизани концерт дастури, катта ҳаётга қадам қўйганлиги билан табриклаймиз. Оилавий бахт тилаб қоламиз.