Умидахондан тез кунда янги тарона
Сана: 10.04.2018
4893
Истеъдодли хонанда Умидахон сўнгги кунларда бир нечта янги қўшиқлар яратишга улгурди. Улардан бири "Айбим недур" деб номланган тарона бўлиб, яқин кунларда премьера қилиниши кутилмоқда. Мусиқий асар Шаҳбоз ва Навруз билан ҳамкорликда яратилган. Бу қўшиқ "Ана энди" таронасининг йўналишида куйланган. Сир эмаски, мазкур қўшиқ кўпчиликка манзур келган. Айниқса хонанданинг мунгли ва сокин ижроси тингловчилар қалбини забт этган. Янги қўшиқ ҳам "Ана энди" каби оммалашишига умид қилинмоқда. Тарона учун видеоклип ҳам суратга олиш режалаштирилган.