Мафтункор хонанда Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевдан "Рашк" олқишларга сазовор бўлган дуэт премьераси

Сана: 11.05.2015 4653 қайноқ

Май ойининг илк ҳафтаси эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзоданинг катта шов-шувлар, қизиқишлар, ҳаяжонлар билан бўлиб ўтган етти кунлик концерт дастурида Улуғбек Раҳматуллаев билан бирга ижро этган дуэти мухлисларнинг олқишларига эришди. Кутилмаганда саҳнада пайдо бўлган Улуғбекни кўрган томошабинлар хонандаларнинг янги дуэтларини қарсаклар билан қарши олишди ва уларга қўшиқ тугагунига қадар жўр бўлишди.

“Рашк” номли дуэтнинг яратилишида Иқбол Муҳаммаджонов мусиқаси,Нодир Азимов сўзидан фойдаланилган. Аранжировка ишларини эса истеъдодли ижодкор Жасур Бадалбоев амалга оширган.

Мафтункор хонанда Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевдан "Рашк" олқишларга сазовор бўлган дуэт премьераси

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, Улуғбек Раҳматуллаевнинг ижодидан муҳим ўрин эгаллаган бу дуэт бошқа аёл хонандалар билан бирга куйлаган қўшиқларидан ажралиб туради.

Мафтункор хонанда Шаҳзода ва Улуғбек Раҳматуллаевдан "Рашк" олқишларга сазовор бўлган дуэт премьераси

Шаҳзоданинг концерт дастурида мухлислар учун муносиб туҳфа бўлган “Рашк” дуэтини бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси тингловчилари биринчилардан бўлиб тинглаб, баҳо бериш имкониятига эга бўлдилар. Сиз ҳам тингланг ва ўз фикрингизни билдиринг.        

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol