''Куйла ёшлигим'' лойиҳасида саралаб олинган истеъдодли ёшлар тез кунда эълон қилинади
Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ташкиллаштирилган ''Куйла ёшлигим'' телевизион лойихасининг Тошкент шахар ва вилояти боскичи якунига етди. Уч кун давом этган саралаш босқичида, юзлаб ёшлар иштирок этиб, ўз истеъдодларини намоён этдилар. Жаҳон мусиқаси дурдоналаридан тортиб миллий ва замонавий эстрадамиз хонандалари репертуарларидан жой олган куй-қўшиқлар ёш иқтидор соҳиблари томонидан ижро этилди.
Республикамиз бўйлаб ўтказилган ''Куйла ёшлигим'' телевизион лойиҳасида 1500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Улар орасидан саралаб олинган, истеъдоди бошқаларга нисбатан юқори хисобланганлар тез кунда ижодий гурух томонидан аниқланиб, 25-26 апрель кунлари бўлиб ўтадиган иккинчи босқичда қатнашадилар.
''Куйла ёшлигим'' лойихасини биз билан кузатиб боринг.